3 июнь куни соат 01:08 да Тошкент шаҳар ФВБ навбатчилик қисмига Яшнобод тумани «Тонг» маҳалласи, Тузел 2-даҳаси 22А-уйда (12 қаватли уйнинг 8-қаватида) ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, воқеа жойига ёнғин ўчириш экипажлари соат 01:15 атрофида етиб бориб, соат 01:43 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин-қутқарувчилар томонидан ёнаётган хонадондан икки нафар, қўшни хонадондан бир нафар фуқаро қутқарилган, шунингдек, ёнғиннинг бинодаги бошқа хонадонларга ўтиб кетиши ҳамда ундан ажралиб чиқаётган заҳарли тутундан юқори қаватларда яшовчи аҳоли заҳарланишининг олдини олиш мақсадида уйдан 30 дан ортиқ фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фото: ФВВ матбуот хизмати