Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистонга 3 та юк машинасида инсонпарварлик ёрдами юборди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Инсонпарварлик ёрдамини Қирғизистон элчиси маслаҳатчиси Гуплан Жумалиев делегацияси олиб келган. Уларни Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Дониёр Мадримов, вилоят прокурори Равшан Машарипов ҳамда вилоят нуронийлари Гулистон шаҳрида кутиб олган.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, инсонпарварлик юкида 20 тонна макарон, 20 тонна гуруч, 10 тонна ўсимлик ёғи, 10 тонна шакар, 5 тонна сув, 10 тонна картошка олиб келинди.

Аввалроқ Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдами сифатида Тожикистонга 1000 тоннадан ортиқ ун юборгани хабар берилган эди.