«Порту» ярим ҳимоячиси Шоя Накажима машғулотларни қайта бошлашдан бош торти, дея хабар қилмоқда A Bola.
Бунга япониялик футболчининг коронавирусдан чўчиётгани сабаб қилиб кўрсатилган. Футболчи турмуш ўртоғининг соғлиғида муаммолар бор, шу сабаб ярим ҳимоячи аёлининг ҳаётини хавф остида қолдиришни истамаяпти.
«Порту» мураббийлар штаби футболчини яқинлашиб келаётган учрашув қайдномасига киритмади. Португалияда мавсум 3 июнь, чоршанба куни қайта бошланади. Унда «Порту» жамоаси «Фамаликан» билан куч синашади.
Агар 25 ёшли футболчи машғулот ва ўйинларда иштирок этишдан бош тортишда давом этса, унинг клубдаги тақдири сўроқ остида қолади.
Накажиманинг «аждарлар» билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. Унинг товон пули 80 миллион еврони ташкил қилади.2019 йилнинг ёзида Қатарнинг «Ад-Дуҳайл»идан «Порту» сафига келиб қўшилган Шоя жорий мавсум 28 ўйин ўтказиб, 1 гол ва учта голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)