«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ирқчиликка қарши қаратилган #BlackOutTuesday (қора сешанба) флэшмобига қўшилди.
Месси ўз Instagram’ида #BlackOutTuesday ҳештеги остида қора сурат жойлади. Худди шу тариқа ПСЖ форвардлари Неймар ва Килиан Мбаппе, «Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала ҳамда бошқа бир қатор футбол юлдузлари ушбу акцияни қўллаб-қувватлаган.
Мавзуга доир: ФИФА ва УЕФА Бундеслига футбочиларининг Жорж Флойд ўлими сабаб амалга оширган акциясига муносабат билдирди
https://www.instagram.com/p/CA76eUBgoWK/
https://www.instagram.com/p/CA7u6LhCeic/
https://www.instagram.com/p/CA7YTqDq2X-/
Мазкур акцияни мусиқа соҳасида фаолият юритувчи икки нафар қора танли аёл — Жамиля Томас ва Брианна Агьеманг ташкил қилди. Бу орқали флэшмоб иштирокчиси 2 июнь, сешанба куни АҚШ полицияси томонидан ўлдирилган Жорж Флойднинг вафоти муносабати билан сешанба кунлари ўз ижтимоий тармоғини вақтинча ёпади.
Эслатиб ўтамиз, Миннеаполис шаҳри полицияси вакили 25 май куни 46 ёшли афроамерикалик Жорж Флойдни қўлга олиш чоғида уни тутиб, ерга ётқизган ва тиззаси билан бўйнини босган. Полициячи Дерек Шовин уни шу тариқа узоқ вақт ушлаб туриши Жорж Флойднинг ўлимига сабаб бўлган. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, АҚШнинг турли ҳудудларида норозилик намойишлари бошланган. АҚШнинг 25 та шаҳрида оммавий норозиликлар сабаб комендантлик соати эълон қилинди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)