Нидерландиядаги хитойликларнинг Royal Palace ресторанида мижозларга робот официантлар хизмат кўрсатишни бошлайди, деб хабар беради АP.

Фото: AP Photo

Маълумотларга кўра, робот официантлар Ренессе шаҳрида жойлашган ресторанда коронавирус пандемияси бошланишидан олдинроқ пайдо бўлган. Ресторан эгаси роботларни 2019 йилнинг кузида Хитойдан сотиб олган. У ўзининг ушбу хариди орадан бир неча ой ўтгач қанчалик фойда келтиришини тасаввур ҳам қилиб кўрмаган: робот официантлар коронавирус инфекцияси ва қаттиқ карантин чоралари вақтида керак бўлди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Таъкидланишича, эндиликда ресторан бўйлаб иккита ажойиб оқ-қизил роботлар ҳаракатланмоқда. Улар ресторан очилиши билан таом ва ичимликларни тарқатиш, шунингдек, ишлатиб бўлинган идиш-товоқларни қайтариб олиб келиш билан шуғулланади. Бундан ташқари, улар мижозлар билан саломлашишга ҳам қодир.

Янги қурилмалар ижтимоий масофаланиш қоидаларига риоя қилишга ёрдам беради. Мижозлар ва ресторан ходимлари бир-биридан 1,5 метр оралиқ сақлайди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Маълумотларга кўра, Нидерландияда ресторанлар икки ойлик танаффусдан сўнг 1 июндан бошлаб очилган. Ресторанга ташриф буюрувчи мижозлар сони бир вақтнинг ўзида 30 кишидан ошмаслиги керак.