Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

NASA мутахассислари 163348 рақамли (2002 NN4) потенциал хавфли астероид яқинлашаётганини маълум қилди. Астероидга оид маълумотлар космик агентлик бўлинмаларидан бирининг сайтига жойлаштирилган.

Фото: NTV

Фото: NTV

«Шу кунларда диаметри 250 дан 570 метргача бўлган осмон жисми сайёрага яқинлашади», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, астероид Ерга тўғридан-тўғри хавф туғдирмайди, чунки у сайёрадан Ой орбитасигача бўлган масофадан 13 баробар узоқликдан учиб ўтади.

Шунга қарамай, у потенциал хавфли ҳисобланади. Бунга астероид траекториясининг Ерники билан кесишгани сабаб қилиб келтирилган.

Мазкур астероид 2002 йилда очилган. У Ер ҳисоби бўйича, тахминан, 300 суткада Қуёш атрофини бир маротаба айланиб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декбарида ҳам Ерга энг хавфли коинот объектлари рўйхатидан ўрин олган улкан астероид яқинлашган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар