UFC жангчиси Умар Нурмагомедов енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Адбулманап Нурмагомедовнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Фото: Instagram

«Аниқ маълумот ва янгиликлар йўқ, бироқ амакимнинг аҳволи барқарор оғир ҳолатда. Соғайиш динамикасида ўсиш бор, аммо аҳамиятга молик бирорта янгилик мавжуд эмас», — дейди Нурмагомедов.

Аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедовнинг отасида коронавирув аниқлангани ва унинг аҳволи ўта оғирлиги маълум бўлганди.

Апрель ойи охирида Абдулманап пневмония ташхиси билан Доғистондаги шифохонага тушиб қолган, кейинчалик аҳволи оғирлашгач, Москвадаги ҳарбий шифохонага олиб кетилганди. Кейинчалик унинг юрагида муаммо бўлгани ҳам айтилди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!