АҚШдаги Вандербильт университети Тиббиёт маркази тадқиқотчилари нима сабабдан болалар коронавирусга камроқ чалинаётгани ва касалликни осон ўтказаётганини аниқлади.

Фото: Reuters

Олимларнинг аниқлашича, бурун бўшлиғининг шиллиқ қаватида оқсилни кодловчи ген мавжуд бўлиб, бу COVID-19’нинг организмга киришга ёрдам беради. Инсон қанча улғайса, ушбу ген фаоллашиб бораверади.

Шу сабабли болалар организми ўз вақтида коронавирусга қарши ҳимоя ишлаб чиқаришга улгурмоқда.

Бироқ олимларнинг таъкидлашича, болалар коронавирус ташувчи бўлиб, бошқаларга буни юқтирувчи бўлиб қолаверади.

Аввалроқ коронавирус кўпроқ қайси қон гуруҳи вакилларида учраётгани маълум қилинганди.