Асирликда 378 кун: россиялик учувчилар “Толибон” чангалидан қандай қилиб ўз самолётида қочишганди?
Россиянинг Ил-76 самолёти Қандаҳор устидан учиб ўтаётганди. Унда Аҳмад Шоҳ Масъуд учун аталган ва машҳур “қурол барони” Виктор Бут томонидан юборилган ўқ-дори ва қурол-яроғлар бор эди. Бироқ “Толибон” самолётни куч билан қўндириб, учувчиларни бир йил асирликда сақлади. Уларни озод қилишга уринишлар наф бермагач, экипаж буни ўзлари бажарди. Улар толиблар кўз ўнгида ҳийла билан, бўлиб ҳам, ўзлари келган самолётда қочиб қолди.