Ҳужумчи Лионель Месси ушбу ёзда «Барселона»ни эркин агент сифатида тарк этмайди.

Фото: Getty Images

32 ёшли футболчининг каталонлар билан амалдаги шартномасига кўра, ўйинчи клубни эркин агент сифатида тарк этиш ҳуқуқи бор эди. ESPN нашрининг хабар қилишича, битимдаги мазкур банд 31 май, якшанба куни ўз кучини йўқотган.

2017 йилда Месси «кўк-анорранглилар» билан амалдаги келишувини 2021 йилга қадар узайтирганди. Унда аргентиналик форвард 2020 йилнинг ёзида эркин агентга айланиши мумкинлиги ҳақидаги банд бўлган. Бунинг учун Месси июнь ойига қадар клуб раҳбариятини кетиши ҳақида огоҳлантириши лозим эди.

Мессига яқин шахслар бунга қуйидагича шарҳ берган: «Биз шартнома борасидаги саволларга жавоб бермаймиз».

Мессининг «Барселона» билан келишувида бундай шартлар борлиги илк бор 2019 йилнинг сентябрида маълум бўлганди. Шундан буён «Манчестер Сити» ва бошқа клублар вазиятни кузатаётганди.

Месси Ла Лига 2019/20 йилги мавсумида 22 ўйин ўтказиб, 19 гол ва 12 та самарали узатмага муаллиф бўлди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!