Самарқанд вилояти Ургут туманида ноқонуний тарзда хорижий валютани фуқароларга сотаётган валютафуруш қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар қилган.

Фото: «Дарё»

Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш борасида тезкор тадбир ўтказилган. Унда М.И. фуқаро У.С.га 5 минг АҚШ долларини 51 миллион сўмга сотган вақтида ушланган, тадбир давомида 5 минг 770 АҚШ доллари, 200 Россия рубли ҳамда 3,7 миллион сўм маблағ ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан М.И.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.