31 май, якшанба куни дунёнинг турли бурчакларидан олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Италиядаги Пиза минораси олдида ниқоб тақиб суратга тушаётган одамлар.

Фото: Getty Images

Crew Dragon кемаси Space Х’нинг Falcon 9 ракетаси билан фазога кўтарилмоқда.

Фото: NASA

Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида жойлашган Чашма булоғи олдида икки мамлакат фуқаролари ўртасида можаро юзага келди. Булоқ давлатлардан бирига тегишли экани ҳақидаги даъволардан тортишув юз берган, сўнг бу низога айланиб кетган.

Фото: Telegram

Греция пойтахти Афина жанубидаги пляж. Греция 15 июндан бошлаб туристларни қабул қилишни бошлайди.

Фото: Shutterstock

Барселона яқинидаги тунги клубнинг автотураргоҳида ташкил этилган вақтинчалик кинотеатрда одамлар «Жокер» фильмини томоша қилмоқда.

Фото: Getty Images

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги масжидда одамлар ижтимоий масофа сақлаган ҳолда намоз ўқимоқда. 31 майдан бошлаб мамлакатдаги 90 мингдан ортиқ масжид ва намозхона яна очилди.

Фото: Reuters

Индиана штатининг Индианаполис шаҳрида Жорж Флойднинг ўлими туфайли ўтказилаётган норозилик намойиши иштирокчилари юк машинаси устига чиқиб олган.

Фото: Shutterstock

Франциянинг Ницца шаҳридаги пляжда ишчи ёғоч доскаларни бўямоқда.

Фото: AFP

Москвадаги шифохонада тиббиёт ходимлари коронавирусга чалинган беморлар ётган бўлимга кириш олдидан ҳимоя костюмларини киймоқда.

Фото: «ТАСС»

Хитойнинг Хунань провинциясидаги Fanta Wild Adventure боғида одамлар устидан кўпиклар сепилмоқда.

Фото: Getty Images

Сомалидаги қишлоқда микроавтобус портлаши оқибатида жабрланганларга шифокорлар ва фуқаролар ёрдам кўрсатмоқда. Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Силигури шаҳрида карантин чекловлари енгиллаштирилганидан сўнг сартарошхонада мижозининг соқолини олаётган сартарош.

Фото: Getty Images

Англиянинг Херефордшир графлигида Эд де Жил отхонаси отлари пойгага тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: PA Media

Гватемала қирғоқларига чиқиб қолган 13 метрли букри кит олдидан ўтиб кетаётган эркак.

Фото: Getty Images

Парижда қайта очилган Бют-Шомон паркида дам олаётган одамлар.

Фото: AFP

ЖАРнинг Йоханнесбург шаҳрида тонгги қуёш нурлари остида машғулот ўтказаётган баскетболчилар.

Фото: AFP

Бразилиянинг Амазонас штатидаги қишлоқлардан бирида тиббиёт ходимлари коронавирусга тест олмоқда.

Фото: EPA

Полиция вертолёти Британиянинг Дорсет графлигидаги одамларга тўла пляж устидан учиб ўтмоқда. Дорсет кенгаши қоялардан денгизга сакраган 3 киши жиддий жароҳатлангандан сўнг пляжни ёпишга қарор қилган.

Фото: PA Media