«Байер» ярим ҳимоячиси Кай Ҳавертц Бундеслига 29-туридан ўрин олган «Фрайбург»га қарши баҳсда (1:0) жамоасининг ягона голига муаллиф бўлди.

Фото: Getty Images

Бу 20 ёшли футболчи учун Германия чемпионатидаги 35-гол бўлди.

Шу тариқа Ҳавертц Бундеслига тарихида 21 ёшгача бўлган футболчилар орасидаги энг яхши тўпурарга айланди.

Бу борада Кай «Шальке-04» собиқ ҳужумчиси Клаус Фишер (21 ёшга қадар 34 гол) ва «Кёльн» собиқ форварди Дитер Мюллерни (32) ортда қолдирди. «Бавария» собиқ ўйинчиси ва президенти Ули Ҳёнесс 28 та гол билан тўртинчи ўринда бормоқда.

Сўнгги 6 ўйинда 7 та гол урган Кай «Байер» сафидаги умумий голлари сонини 43 тага етказиб олган ҳолда клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар топ-15 лигидан жой олди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!