• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Миллий фрилансерлар маркази ташкил этилиши мумкин

    Халқ таълими вазирлиги «Интернет тармоғи орқали хизматлар экспортини амалга оширувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйди.

    Фото: «Мой бизнес»

    Фото: «Мой бизнес»

    Лойиҳада Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг жисмоний шахсларга веб-фрилансерликни ўргатиш, уларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва резидентлик мақомини бериш бўйича масъулияти чекланган жамият шаклидаги Миллий фрилансерлар марказини ташкил этиш таклиф қилинган.

    Унга кўра:

    • Интернет тармоғи орқали меҳнат даромади олишга йўналтирилган жисмоний ва юридик шахсларга масофавий тарзда хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмаган ва ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайдиган жисмоний шахслар меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган ўзини ўзи банд қилган, марказ резиденти мақомини олган фуқаролар веб-фрилансер ҳисобланади;
    • Марказ веб-фрилансерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича экстерриториаллик тамойили асосида, шу жумладан, масофавий тарзда курсларни ташкил этади ҳамда мазкур курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга сертификат беради;
    • Марказнинг резидент мақоми сертификатга эга бўлган жисмоний шахсларга ҳамда сертификатга эга бўлмасдан интернет тармоғи орқали жисмоний ва юридик шахсларга масофавий тарзда хизматлар кўрсатиб, меҳнат даромади олиб юрган жисмоний шахсларга, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда масофавий тарзда берилади;
    • Марказ веб-фрилансерларнинг касби, тажрибаси, хизматлари қиймати кесимида Ягона реестрни юритади ва уларни иш билан таъминлашга кўмаклашади;
    • нодавлат таълим муассасалари марказ билан тузилган шартномаларга мувофиқ веб-фрилансерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш хизматларини кўрсатади ҳамда уларга марказнинг сертификатини тақдим этади;
    • Марказ резидентларига вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси берилади;
    • Марказ резидентларига вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилганлиги учун тўлов ундиришдан тушган маблағларнинг олтмиш фоизи Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – ўзини ўзи банд қилган фуқаро томонидан ижтимоий солиқни тўлаш ҳисобига ҳамда қирқ фоизи марказ ҳисоб рақамига йўналтирилади;
    • Марказ резидентларига ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида олган даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи татбиқ этилмайди.
    Веб-фрилансерларга:
    • Интернет тармоғи орқали масофавий тарзда хорижий жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш (ишлар бажариш), кўрсатган хизматлари (бажарган ишлари) учун Ўзбекистон тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига маълумот киритмасдан ҳамда банк комиссиясини тўламасдан хорижий валютада тўловларни қабул қилиш;
    • хорижий жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) учун шартнома тузиш ўрнига битим (оферта) тўғрисидаги оммавий таклифни қабул қилиш ёки электрон маълумот алмашиш ёхуд кўрсатган хизматлар (бажарилган ишлар) учун ҳисоб-фактура (инвойс), шу жумладан, электрон шаклда тақдим этиш йўли билан амалга ошириш ҳуқуқи берилади.
    Веб-фрилансердан унинг Ўзбекистон тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига қабул қилинган хорижий валютадаги тушумнинг келиб чиқишини аниқлашда қарорнинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни, шу жумладан, экспорт шартномани талаб қилиш тақиқланади.

    Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказ билан биргаликда 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб веб-фрилансерликка қизиқиши бор ўқувчиларни саралаш ва уларни тегишли йўналишлар бўйича тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда интернет тармоғи орқали масофавий тарзда даромад топишга ўргатишни ташкил этади.

    Белгиланишича, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Инновация, технология ва стратегия маркази» давлат унитар корхонаси марказнинг таъсисчиси ҳисобланади, бунда республика бюджетидан Халқ таълими вазирлигига 2020 йилда қўшимча 20 миллиард сўм миқдорида марказ фаолиятини ташкил этиш учун ажратиладиган маблағлар «Инновация, технология ва стратегия маркази» давлат унитар корхонасига йўналтирилади.

    Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларида фриланс йўналишлари бўйича билим ва компетенсияларни шакллантириш ва уларни келажакда ушбу соҳада иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида давлат грантлари асосида веб-фрилансерларни тайёрлаш юзасидан қуйидаги тартиб ўрнатилади:

    • Халқ таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим мактабларининг 7—11-синф ўқувчилари синовдан ўтказилиб, веб-фрилансер йўналишлари бўйича қизиқиши бўлган ўқувчилар саралаб олинади;
    • сараланган ўқувчилар орасидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги белгилаган кўрсаткичлар асосида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан фарзандларини ўқитишга давлат томонидан қўллаб қувватлашга эҳтиёжи мавжуд оилалардан чиққан ўқувчилар рўйхати тузилади;
    • Халқ таълими вазирлиги томонидан мазкур рўйхатга кирган ҳар бир ўқувчига унинг фриланс йўналиши бўйича шахсий мойиллигини ҳисобга олган ҳолда ўқиши учун давлат гранти ажратилиши тўғрисида ҳужжат тақдим этилади;
    • фрилансер касбига мойиллиги бор умумий ўрта таълим мактабларининг 7—9-синф ўқувчилари ўз мактабларида вариатив ўқув режалар асосида ва марказ томонидан тайёрланган ўқув материалларидан фойдаланиб «онлайн» шаклда таълим олади;
    • фрилансер касбига қизиқиши бор грант ажратилган умумий ўрта таълим мактабларининг 10—11-синф ўқувчилари касбий тайёргарликларини марказ резидентлари бўлган давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг махсус курсларида амалга оширадилар, бунда ушбу ташкилотларнинг харажатлари белгиланган тарифлар асосида фақатгина махсус курс битирувчилари марказ томонидан ташкил қилинадиган имтиҳонларни муваффақиятли ўтганлари ва тегишли сертификат олганларидан кейин Халқ таълими вазирлиги томонидан қоплаб берилади;
    • давлат гранти ҳисобига фриланс йўналишлари бўйича таълим олган ва сертификатга эга бўлган ўқувчилар марказ резидентлари ҳисобланадилар ва ўз даромадларининг 10 фоизини марказга аъзолик бадали сифатида тўлаб борадилар.
    Марказ резидентлари бўлган давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг махсус курсларида ўқитиш тарифлари Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

    Молия вазирлиги давлат томонидан қўллаб-қувватлашга эҳтиёжи мавжуд оилалардан чиққан ўқувчиларни веб-фриланс йўналишлари бўйича касбий тайёрлашга давлат грантларини тақдим этиш учун Халқ таълими вазирлигига 2021 йилда 100 миллиард сўм, 2022 йилдан Халқ таълими вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига асосан зарур маблағларни ажратади.

    29.05.2020, 13:57   Изоҳ (0)   13256
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юнусободда электр энергияси таъминотида узилишлар сабаби маълум қилинди. Кун давомида таъминот қайта тикланади

    29.05.2020, 12:58

    Шавкат Мирзиёев 29 май куни Сергели ва Зангиота туманларига боради

    29.05.2020, 12:08

    Ўзбекистонда туроператорлар ва жойлаштириш воситаларига фоизсиз ссудалар ажратилади

    29.05.2020, 12:03

    ФВВ Ўзбекистонда сел келиши хавфидан огоҳлантирди

    29.05.2020, 11:48

    Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 19 тага кўпайди. Касалланганларнинг умумий сони 3463 нафарга етди

    29.05.2020, 10:17

    Денов ҳокимлиги интернетда муҳокамаларга сабаб бўлган Амир Темур ҳайкали бўйича муносабат билдирди

    29.05.2020, 09:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.