Англия Премьер Лигаси мавсумни қайта бошлаш санасини расман эълон қилди.

Фото: Reuters

Чемпионат баҳслари 17 июндан старт олади. Барча ўйинлар томошабинларсиз ўтади.

«Премьер Лига аксионерлари 2019/20 йилги мавсумни қайта давом эттириш санаси борасида бир қарорга келди. Мавсум 17 июнь, чоршанба кунидан барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда қайта бошланади», — дейилади АПЛ баёнотида.

17 июнь куни Премьер Лига 28-турининг қолдирилган ўйинлари бўлиб ўтади: «Манчестер Сити» — «Арсенал» ва «Астон Вилла» — «Шеффилд Юнайтед». 19 июндан янги тур учрашувлари бошланади.

АПЛ ўйинларнинг бошланиш вақтини ҳам маълум қилди:

Душанба — 00:00 (Тошкент вақти билан);

Сешанба — 22:00, 00:00;

Чоршанба — 22:00, 00:00;

Пайшанба — 22:00, 00:00;

Жума — 00:00;

Шанба — 16:30, 19:00, 21:30, 00:00;

Якшанба — 16:00, 18:00, 20:30, 23:00.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!