Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Пахтакор» клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе тошкентликлар бошқарувига қандай келиб қолгани ҳақида гапирди.

Фото: «Пахтакор»

Фото: «Пахтакор»

«Алишер Усмонов орқали клуб хўжайини Бобур Шодиев билан танишганман. Тошкентга бордим, ҳаммасини ўз кўзим билан кўрдим. У ерда футбол ривожи учун барча шароит борлигини кўрдим. Кейинчалик яна бир неча бор учрашдик ва якунда у мени шартномани имзолашга кўндирди.

Бу мен учун ортга қадам бўлганми? Мотивацияни йўқотган пайтинг бу ортга қадам бўлади. Агар мураббий ишлашни хоҳласа, буни нимаси ёмон? Асосийси — ўз даражангни кўтариш, олдинга интилиш. Мен шундай тўп сурганман, энди шу тарзда ишлаяпман. «Пахтакор»да эканлигим мотивациямга ҳеч қандай таъсир ўтказмади. Қачондир «Барселона» ёки «Реал»ни бошқарадиган бўлсам ҳам, худди ҳозиргидек мотивацияга эга бўламан», — дейди грузиялик мутахассис.

Арвеладзе 2017 йилнинг июнида «Пахтакор»ни қабул қилиб олганди. Мутахассис «шерлар» билан бронза (2017 йил) ва кумуш (2018) медалларига эга бўлди, 2019 йилда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар