Ўзбекистон Мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда Рамазон Ҳайитининг биринчи куни 2020 йил 24 май, якшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинди.

«Шунга кўра, 24 май, якшанба куни зуҳо намози Тошкент вақти билан 5:20 да, бошқа жойларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади», — дейилади Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ахборотида.

Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

«Аллоҳ таоло Рамазон Ҳайити кунидаги зуҳо намозимизни барчамиздан қабул айлаб, бу куннинг шарофати билан юртимизни файзу баракотга тўлдирсин!», — дея қўшимча қилинган идора хабарида.