Ёғоч бўлагидан Toyota Land Cruiser Prado’нинг нусхаси яратилди. Автомобильнинг эшиклари ва юкхонаси очилади, ғилдираклари айланади. Бундан ташқари, у ҳақиқий йўл синовидан ўтган.
Автомобиль нусхаси яхлит ёғочдан ишланган. Уста ёғочдан дастлаб кузовни қирқиб олган, эшик деталларини, юкхона ва капот остидаги жойларни алоҳида ўйиб чиққан.
Автомобилда ҳақиқий моделдаги каби барча қисмлар бор, юкхона ва эшиклари очилади, капот остида олти цилиндрли мотор жойлашган.
Барча ишлар якунлангач, дурадгор автомобилни лак билан бўяган ва уни кўчада тестдан ўтказган. Ёғоч Land Cruiser Prado нотекис юзани босиб ўтиб, ҳатто бурилишга ҳам муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)