Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 23 май, шанба куни одам ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Фото: ЙҲХББ

Ҳодиса соат 14:00 ларда Қорасув 31-уй қаршисида юз берган. 1975 йилда туғилган Б.Й. бошқарувидаги Lacetti 1995 йилда туғилган С.А. бошқарувидаги Nexia-3 ҳамда 1947 йилда туғилган Б.М. бошқарувидаги Matiz транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Фото: ЙҲХББ

Оқибатда Matiz ҳайдовчиси Б.М. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Фото: ЙҲХББ

Мазкур ЙТҲ юзасидан Яшнобод тумани ИИО ва ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 18 май куни Жиззах шаҳрида 4 машина иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири шифохонага ётқизилганди.