Ўтаётган ҳафта давомида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Малайзияда Рамазон ойи якунланиши муносабати билан уюштирилган мушакбозлик.

Фото: EPA

Нидерландиянинг Гаага шаҳридаги Мадюродам боғи ташрифчиси.

Фото: AFP

Бразилиянинг Манаус шаҳридаги шифохонада коронавирусдан даволанаётган бемор мобил телефондан фойдаланмоқда.

Фото: AP Photo

АҚШнинг Аллентаун шаҳрида ўрта мактаб ўқувчилари битирув кечасига аталган либосларда масофа сақлаб суратга тушмоқда. Коронавирус туфайли битирув кечаси бали бекор қилинган.

Фото: Reuters

Қутқарувчилар ва кўнгиллилар Покистоннинг Карачи шаҳрида қулаган самолёт бўлаклари орасидан омон қолганларни изламоқда.

Фото: AP Photo

Карантин чекловлари деярли олиб ташланган Италиянинг Рим шаҳридаги кафеда ҳимоя қалқони остидан кофе ичаётган аёл.

Фото: AP Photo

Нью-Йоркдаги паркда ҳимоя ниқобидаги эркак китоб ўқимоқда.

Фото: AP Photo

Туман ичида қолган Сиднейдаги кўприк.

Фото: Getty Images

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида кўчаларни дезинфекция қилаётган робот.

Фото: AFP

Вашингтондаги Миллий қабристонда сайр қилаётган буғулар.

Фото: AP Photo

Уругвайда картондан ясалган ва «Уйда қолинг» ёзуви туширилган уйчани бошига кийиб олган эркак.

Фото: AP Photo

Бангкок темир йўлидаги тунги бозор.

Фото: Reuters

Мексиканинг Монтеррей шаҳридаги шифохона ташқарисида рақс тушаётган балет раққосаси.

Фото: Reuters

«Боруссия М» стадионида мухлислар ўрнига уларнинг суратлари акс этган 12 минг манекен жойлаштирилди.

Фото: Getty Images

Грецияда 2 ойлик карантиндан сўнг очиқ осмон остидаги археологик ёдгорликлар очилди.

Фото: Getty Images

Чили пойтахти Сантьягода коронавирусга чалинган бемор шифохоналарда жойларни бўшатиш учун бошқа шаҳарга олиб кетилмоқда.

Фото: AP Photo

Нью-Йоркда очиқ осмон остидаги кинотеатрда «Троллар» ҳақидаги янги мультфильмни томоша қилаётган одамлар.

Фото: AP Photo

Покистоннинг Карачи шаҳридаги савдо марказига кириш олдидан одамлар дезинфекция қилинмоқда.

Фото: EPA

Швейцариядаги кўлда қайиқда сайр қилаётган одамлар.

Фото: EPA

Бангладешда «Амфан» циклони оқибатларидан ҳимояланиш марказига тўпланган одамлар.

Фото: Reuters

Мексикада гўрковлар коронавирусдан вафот этган 52 ёшли аёлнинг тобутини қабрга туширмоқда.

Фото: Reuters

Колумбиянинг Летисия шаҳридаги ўрмонда ниқоб тақиб олган Уитото ҳиндуси Такана дарёси бўйлаб сузмоқда.

Фото: AFP