• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Фото: Андижон вилоятининг саёҳатбоп 7 маскани

    Андижон вилоятида ўзбек халқи тарихини ўзида мужассам этган музей, тарихий обида ва ёдгорликлар, шунингдек, баҳаво ва хушманзара дам олиш масканлари ҳамда муқаддас зиёратгоҳлардан иборат 400 дан зиёд сайёҳлик объекти мавжуд. Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати Андижон вилоятидаги 7 та диққатга сазовор маскан ҳақида маълумот берди.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Мингтепа

    Мингтепа — Андижон вилояти, Марҳамат туманининг шарқий қисмида, Андижон шаҳридан 38 километр узоқликда жойлашган. У милоддан аввалги V-ИВ ва милоднинг IV асрларида ҳукм сурган Довон давлатининг пойтахти бўлган Эрши шаҳри харобаларидир. Кейинчалик Мингтепа деб ном олган Эрши 70 шаҳардан ташкил топган бўлган. Қадимда бу савдо шаҳри орқали Буюк ипак йўли ўтган.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Хитой ёзма манбаларида тилга олинган мазкур пойтахт-шаҳар ўзининг ҳунармандчилиги, деҳқончилиги ва самовий тулпорлари билан дунёга машҳур бўлиб, ўз даврида Хитой давлати билан рақобатлашган.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Имом ота

    Зиёратгоҳ қадимдан ислом оламида муносиб ўрин тутган Имом Муҳаммад Ҳанафия номи билан аталиб келинган. Тадқиқотчилар Н.Абдулаҳадов, В.Азимовнинг «Олтиариқ зиёратгоҳлари», «Насибаномайи Муҳаммад Ҳанафия» китобларида келтиришича, ислом лашкарбошиси Ҳазрати Алининг ўғли Муҳаммад Ҳанафия Хуросонни забт этиб, аҳолининг исломга киришида хизматлари катта бўлганлиги учун «Хуросон ота», «Имом ота» номини олган, шунинг учун бу ўлкада Бобо Хуросон, Имом ота номлари билан боғлиқ диққатга сазовор жойлар мавжуд.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    XVIII асрга оид зиёратхона-хонақоҳ XIX аср охирларида андижонлик Маҳмудалибой томонидан қайта тикланган. Ушбу объект 1982 йилда меъморий ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасига олинган.

    Хонобод сиҳатгоҳи

    Хонобод – водийнинг гўзал табиатли, мусаффо ҳаволи, экотуризм учун қулай ҳудуди. Бу ерда ҳордиқ чиқариш билан бирга бетакрор табиат манзараларидан завқ олиш мумкин. Сиҳатгоҳ денгиз сатҳидан 850 метр баландликда жойлашган иқлимий курорт ҳисобланади. Хонобод санаторийси ўзининг кислород билан тўйинган, ионлаштирилган ҳавоси билан юқори ва қуйи нафас йўллари, асаб тизими, юрак қон-томир касалликларини даволашга ихтисослашган.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Хонобод сиҳатгоҳида, шунингдек, сурункали гастрит, холецистит, панкреатит, гастродуоденит, ошқозон ва 12 бармоқли ичакнинг яра касаллиги – чандиқланиш босқичида, сурункали пиелонефрит, сурункали ич қотиши, гинекологик ва урологик касалликлар, периферик асаб тизими касалликлари, суяк ва бўғим касалликларидан азият чекаётган беморлар даволанади. Сиҳатгоҳ ҳудуди 10,5 гектар майдонни эгаллайди. Унинг ҳудуди қайрағоч, терак, эман, ёнғоқ, акация, каштан, арча, чинор ва бошқа дарахтлар билан бурканган.

    Жоме меъморий мажмуаси

    Жоме меъморий мажмуаси XIX аср охирида Муҳаммадалибой томонидан таниқли меъмор уста Исахон Муҳаммад Мусо ўғли лойиҳасига кўра Фарғона водийси  меъморчилик  мактаби  миллий анъаналари  асосида  бунёд  этилган. Мажмуанинг умумий майдони — 2 гектардан ортиқ. Мажмуа тўртбурчак  шаклда  қурилган бўлиб, унинг тўртта бурчагида гумбаз, ғарбий томонида хонақоҳ, минора ва 50 та хона бор.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Хонақоҳ 1990—1993 йилларда тўлиқ таъмирдан чиққан. Мажмуа аввал диний таълим даргоҳи, кейинчалик бозор, уруш йилларида аҳоли турар жойи, сўнг омборхона, 1989—1995 йилларда диний  ўқув мадрасаси, 1995—2016 йилларда эса Адабиёт ва санъат музейи сифатида фаолият кўрсатиб келган.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Аҳмадбекҳожи меҳмонхонаси

    Алишер Навоий номидаги Андижон шаҳар маданият ва истироҳат боғининг шарқий томонида жойлашган ушбу меъморий обида 1905–1907 йилларда андижонлик йирик бой, пахта заводи эгаси Аҳмадбекҳожи Темурбек ўғли буюртмаси билан меҳмонхона ва иш юритиш жойи сифатида бунёд этилган. Қурилишда Ўзбекистон халқ меъмори, Республика Фанлар академиясининг фахрий аъзоси Юсуфали Мусаев (1869 – 1947), уста Тошхон, уста Яҳё ва уларнинг шогирдлари иштирок этишган. Меъморий ёдгорлик Ўзбекистон халқ рассоми, уста Саидмаҳмуд Норқўзиев томонидан халқ амалий безаги санъатининг сир наққошлик ва ганч ўймакорлиги турлари билан безатилган.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Меҳмонхонанинг пишиқ ғиштдан ҳашамдор қилиб урилган бир даҳлиз ва катта залдан иборат меҳроб ва токчали  хонаси ўша даврга хос эклектика услубида ганчкорлик санъати билан безатилган. Меҳробсимон дераза атрофидаги безаклар ва хоналар шифтидаги нақшлар XIX аср охири Европа меъморчилиги руҳиятида, ички деворларидаги бошқа ўсимликсимон ганч ўймакорлиги безаклари миллий наққошлик руҳиятида бажарилган.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Иншоот Шўролар даврида саводсизликни тугатиш мактаби, қишлоқ совети ҳамда колхоз раислари тайёрлаш курси, Иккинчи жаҳон уруши йилларида болалар уйи ва мактаб вазифасини ўтаган. 1960–1970 йилларда механизаторлар ва шофёрлар тайёрлаш даргоҳи бўлиб хизмат қилди. Бино 1970–1974 йилларда таъмирланган.

    Қалъа

    Андижон шаҳридаги Дукчи Эшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ушбу ёдгорлик Қалъа номи билан машҳур. У Чор Россияси ҳарбий қисми учун мудофаа қўрғони сифатида бунёд этилган. Қалъанинг 10 метрдан ортиқ баланд бўлган деворларидан Андижон шаҳрининг ҳар бир маҳалла, кўчалари кафтдек кўриниб турган ва шу жойдан туриб исёнларни бостириш имконияти бўлган. Унинг бир неча казарма бинолари, қурол-аслаҳа омборлари, ошхона, тўпхоналардан иборат мудофаа қўрғони бўлган. Қалъада чор Россияси армиясининг Туркистон асосий мунтазам ҳаракатдаги батальони 4-5-ротасига тегишли 250 дан зиёд аскари бўлган.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Қалъа 130 йил давомида жуда кўп тарихий воқеалар, жумладан, 1898 йил Дукчи Эшон бошчилигидаги Андижон қўзғолонининг гувоҳи бўлган.

    Арк ичи

    Арк ичи ёдгорлигининг қурилган даври ҳақида аниқ тарихий маълумот сақланиб қолмаган. Шарқшунос олим М.Абдураҳмоновнинг XIV асрда яшаб ўтган олим Ҳамдаллоҳ Казвинийнинг «Нусрат ул-қулуб» асарига асосланиб берган маълумотига кўра, мадраса XIV асрда Ҳожар исмли шаҳар  ҳукмдори томонидан қурдирилган.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Ёдгорлик Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг отаси Умаршайх Мирзо арки ўрамида бўлиб, кейинги 7-8 аср давомида бир неча бор таъмирланган.

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати

    Мадраса 27 ҳужра, 3 гумбазли дарсхона, талабаларга мўлжалланган кичкина ёпиқ ва айвонли намозгоҳдан ташкил топган.

    Мавзуга доир: Эгизак шаҳарлар: Венециянинг Хитой ва Лас-Вегасдаги нусхалари (фото)

    23.05.2020, 10:18   Изоҳ (0)   76589
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Фаолиятим давомида мен ҳеч қачон баҳона қилмаганман”. Чалхонўғлу – Лаутаронинг сўзларига жавоб берди

    Спорт | 1 июл, 21:21

    “Ўзбекистонда бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланмоқда” — Акмал Примкулов

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:00

    Миллий рассомлик ва дизайн институтини битирган мутахассисларга мактабларда тасвирий санъат фанидан дарс ўтишга рухсат берилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:15

    Жиззахда 40 сотих ерни 19 минг долларга ўзганинг номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:10

    Зеленский Россия билан бўлган можаролар фонида Алиев билан суҳбатлашди 

    Дунё | 1 июл, 20:55

    Калифорнияликларнинг 44 фоизи штатнинг АҚШдан ажралишини хоҳлаши маълум қилинди

    Дунё | 1 июл, 20:44

    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

    Реклама | 1 июл, 19:30

    Расман: Кепа Аррисабалага “Арсенал” билан шартнома имзолади

    Спорт | 1 июл, 20:34

    Тошкентда KIA ва BMW иштирокида пойга уюштирган блогерларга чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 1 июл, 20:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.