Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Turkish Airlines авиакомпанияси июнь ойида маҳаллий ва халқаро рейсларни тиклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sabah нашри хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, маҳаллий авиақатновлар 4 июндан, халқаро авиақатновлар эса 10 июндан тикланади.

Компания директорлар кенгаши раҳбари Илкар Ойжининг таъкидлашича, йўловчиларга самолёт салонига қўл юки олиб кириш тақиқланади. Бу турдаги юк учун мўлжалланган 8 килограмм асосий багаж оғирлигига қўшилади. Салонга фақат қўл сумкаларини олиб киришга рухсат берилади.

Аввалроқ Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 20 майдан бошлаб дунёнинг 31 мамлакати, хусусан, Ўзбекистондан бўлган тиббиёт туристлари учун ўз чегараларини очишини маълум қилганди.

Жонс Ҳопкинс маълумотларида қайд этилишича, 21 май ҳолатига кўра, Туркияда 152 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинган, 4 222 киши касалликдан вафот этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?