Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 20 май куни ярим тунда одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Фото: ЙҲХББ

Ҳодиса соат 00:05 ларда ТҲАЙ кўчасида жойлашган «Mustang» АЁҚШ қаршисида юз берган. 1997 йилда туғилган М.М. исмли йигит бошқарувидаги Matiz йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 1952 йилда туғилган пиёда Н.П.ни уриб юборган.

Фото: ЙҲХББ

Ҳодиса оқибатида 68 ёшли эркак оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Фото: ЙҲХББ

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ва ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.