Ўзбекистонда 21 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 кишига кўпайиб, 2967 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
«Бугун янги қайд этилган 28 ҳолатдан 7 таси халқаро юк ташишга ихтисослашган автомашина ҳайдовчиларида, 1 таси хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган. Энг ачинарлиси, Тошкент шаҳри, Навоий ва Самарқанд вилоятларида 20 ҳолатда касаллик аҳоли орасидан аниқланиб, коронавирус инфекциясига чалинган 3 нафар фуқаро бошқа фуқаролар билан яқин мулоқотда бўлиб, касалликни жами 17 нафар фуқарога — оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига — юқтирган. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган», — дейилади хабарда.
Аввалроқ 21 май соат 16:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2964 нафарни ташкил этгани ҳақида хабар берилганди. Айни дамда мамлакатда 547 нафар бемор даволанмоқда.
Шу вақтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 2407 нафар фуқаро бутунлай соғайиб, даволанишда бўлган беморларнинг 5 нафарини аҳволи оғир.
Маълумот ўрнида, мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланганидан бери 13 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этди.
Изоҳ (0)