Сингапур Олий суди биринчи марта видеоконференция режими орқали ўлим жазосини тайинлади. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳукм 37 ёшли Малайзия фуқаросига 2011 йилда содир этилган гиёҳванд моддалар контрабандаси учун тайинланди.
Сингапурда 1 апрелдан бошлаб эълон қилинган карантин даврида кўплаб суд мажлислари қолдирилган, бироқ муҳим ишлар масофадан кўриб чиқилмоқда.
«Сингапур томонидан ўлим жазосининг қўлланилиши ўз моҳиятига кўра шафқатсиз ва ноинсонийдир, бунинг учун Zoom каби масофавий технологиялардан фойдаланиш эса яна ҳам шафқатсиз ҳисобланади», — дея маълум қилган Human Rights Watch’нинг Осиё йўналиши директори ўринбосари Фил Робертсон.
Шунингдек, Human Rights Watch Нигерияда ҳам худди шундай ҳолат кузатилгани, яъни Zoom орқали ўлим жазоси тайинланганини танқид қилган.
Изоҳ (0)