Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 3 нафар бемор 20 май куни тузалиб, реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Тузалиб чиққанларнинг 1 нафари 47 ёшли эркак, 2 нафари эса 43 ёшли ва 42 ёшли аёллар бўлиб, ҳаммаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан.

Самарқанд вилоятида шу пайтга қадар 175 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 178 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жами 34 нафар бемор тузалиб, айни пайтда Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2372 нафарга етди.

Касалланганларнинг умумий сони эса 20 май соат 16:30 ҳолатига кўра 2927 нафарни ташкил қилмоқда. Мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланганидан бери 13 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этган бўлиб, сўнгги бемор самарқандлик бўлган.