• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

    Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиева Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Кристалина Георгиева ўз мактубида вирус тарқалишига қарши курашиш, соғлиқни сақлаш соҳасига харажатларни ошириш, аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистон Президенти томондан кўрилган тезкор чора-тадбирлар инқироз таъсирини юмшатишга хизмат қилишини таъкидлаган.

    ХВЖ раҳбари Ўзбекитонга тақдим этиш учун жорий ҳафтада маъқулланган имтиёзли кредит Жаҳон банки гуруҳи ва Осиё тараққиёт банкининг кўмаги билан биргаликда бугунги шароитда юзага келган молиявий эҳтиёжларни қондириш имконини беришини қайд этиб ўтган.

    Пандемия шароитида Ўзбекистонда фаол ва очиқ бозор иқтисодиётини шакллантириш бўйича ўрта муддатли мақсадларга эришиш йўлидаги ислоҳотлар давом эттирилаётгани жамғарма директорини руҳлантириши билдирилган.

    Шунингдек, Кристалина Георгиева кейинги йилларда Ўзбекистон ва ХВЖ ўртасида эришилган юқори даражадаги ҳамкорликка таянган ҳолда зарур маслаҳат ва техник кўмакни тақдим этиш, мутахассисларни тайёрлаш бўйича таълим дастурларини амалга ошириш ҳамда молиявий ёрдам орқали Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирган.

    Қуйида мактубнинг тўлиқ матни тақдим этилади.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

    Муҳтарам Президент Жаноблари!

    COVID-19 пандемиясининг салбий оқибатлари бутун дунё ҳамжамиятига таъсир қилаётган бугунги фавқулодда шароитда мен мамлакатингиздаги қийинчилик ва хатарларни енгиб ўтишда Ўзбекистон халқи билан бирдам эканимни билдирмоқчиман. Вирус тарқалишига қарши курашиш, соғлиқни сақлаш соҳасига харажатларни ошириш, аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида сиз томондан кўрилган тезкор чора-тадбирлар инқироз таъсирини юмшатишга хизмат қилади.

    Халқаро валюта фондининг Ижроия кенгаши жорий ҳафтада ушбу ғоят мушкул вазиятда Ўзбекистонга молиявий кўмак тақдим этишни маъқуллаганидан мамнунман. Ушбу ёрдам Жаҳон банки гуруҳи ва Осиё тараққиёт банкининг кўмаги билан биргаликда бугунги шароитда юзага келган молиявий эҳтиёжларни қондириш имконини беради.

    Бугунги кунда сизнинг бутун саъй-ҳаракатингиз, табиийки, коронавирус оқибатларини енгиб ўтишга қаратилган. Айни пайтда шунга қарамай, Ўзбекистонда фаол ва очиқ бозор иқтисодиётини шакллантириш бўйича ўрта муддатли мақсадларга эришиш йўлидаги ислоҳотларингизни давом эттираётганингиз мени руҳлантиради.

    Кейинги уч йил давомида сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон миқёси кенг, шу жумладан, савдони, нарх шаклланиши ва валюта айирбошлаш курсини либераллаштириш, давлат молияси ва уни бошқаришдаги салоҳиятни мустаҳкамлаш, молия сектори ва ишбилармонлик муҳитини ислоҳ қилиш бўйича мисли кўрилмаган янгиланишларни бошлади.

    Ушбу ислоҳотлар Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал иқтисодиётга янада интеграциялашувига, янада юксак, барқарор ва инклюзив тараққиётга эришишига хизмат қилади.

    Бугунги шароитда ислоҳотларни амалга ошириш йўлида мавжуд барча хатарларга қарамай, сиз иқтисодиётни трансформация қилиш бўйича сиёсатингизни қатъий давом эттиришингизга ишонаман.

    Шу муносабат билан ишонтириб айтаманки, кейинги йилларда Ўзбекистон ва ХВФ ўртасида эришилган юқори даражадаги ҳамкорликка таянган ҳолда зарур маслаҳат ва техник кўмакни тақдим этиш, мутахассисларни тайёрлаш бўйича таълим дастурларини амалга ошириш ҳамда молиявий ёрдам орқали Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёрмиз.

    Мен Жаҳон банкининг ижрочи директори бўлган даврдаги ҳамкорлигимизни ва шу аснода Тошкентга ташрифимни илиқлик билан эслайман. Менинг бугунги кундаги вазифамда ҳам яқиндан ҳамкорлик қилишимизга умид қиламан.

    Энг эзгу тилаклар ила,

    Кристалина Георгиева, Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 18 май куни Халқаро валюта жамғармаси директорлар кенгаши томонидан коронавирус пандемиясининг мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирларини юмшатиш мақсадида Ўзбекистонга 375 миллион доллар эквивалентидаги имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши маъқулланди.

    Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистонга кредит ажратишга розилик бергани ҳақида 23 апрель куни бош вазир ўринбосари — иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилган эди.

    Кейинроқ молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов Халқаро валюта жамғармаси 375 миллион доллар миқдорида кредит ажратишда Ўзбекистонга қўшимча шарт қўймаслигини маълум қилганди. Кредит ажратишда ХВЖ Ўзбекистондан унинг кўмагида амалга оширилаётган ислоҳотларни давом эттиришни сўраган.

    Мавзуга доир:

    • Жаҳон банки томонидан Марказий Осиёга ажратилган 370 млн долларнинг асосий қисми Ўзбекистонга насиб этди
    • Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга COVID-19 билан курашиши учун 1,36 млн доллар ажратди
    • Осиё инфратузилмавий инвестиция банки Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизими ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда

    20.05.2020, 18:28   Изоҳ (0)   47017
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чортоқдаги каналда оқиб кетган аёлнинг шахси ва ўлим сабаби аниқланди

    20.05.2020, 17:55

    Ўзбекистонда яна 3 киши коронавирусдан тузалди. Сурхондарёда касалланган беморлар қолмади

    20.05.2020, 17:42

    Ўзбекистонда январь—апрель ойларида автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ошгани маълум бўлди

    20.05.2020, 17:12

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 47 кишига кўпайиб, 2927 нафарга етди

    20.05.2020, 16:53

    Чортоқдаги каналда аёл кишининг оқиб кетгани бўйича расмий маълумот берилди (видео)

    20.05.2020, 15:50

    Сирдарёда сув остида қолган уйлардан олиб чиқилган буюмлар ёқиб юборилмоқда (фото)

    20.05.2020, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.