Фарғона вилоятининг Данғара туманида 18 май куни Captiva автомобили ва велосипед иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Фото: ЙҲХББ

Ҳодиса соат 14:40 ларда «Қўриқ» маҳалласи ҳудудидан ўтган А-373Б Қўқон шаҳрига кириш автомобиль йўлининг 21-километрида юз берган. 1992 йилда туғилган С.М. бошқарувидаги Captiva ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб, эътиборсизлик қилиб чап томонга тўсатдан қайрилган велосипедчи, 1966 йилда туғилган И.Т.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Фото: ЙҲХББ

54 ёшли эркак оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Фото: ЙҲХББ

Мазкур ЙТҲ юзасидан Данғара туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йилнинг май ойида велосипедчиларнинг ўлими билан боғлиқ бошқа ЙТҲлар ҳам юз берганди. Жумладан, 11 май куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида Isuzu автобуси велосипедчини, 13 май куни Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида «Камаз» юк машинаси велосипедчини уриб юборганди.