Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд 2022 йилнинг ёзига қадар «Реал»га ўтмайди, дея хабар қилмоқда АС.

Фото: Getty Images

Таъкидланишича, немис клуби раҳбарияти футболчининг агенти Мино Райола билан келишувга эришган. Унга кўра, Ҳоланд келаси мавсум ҳам «Боруссия» сафида қолади. «Боруссия Д» норвегиялик ҳужумчини аввалроқ ҳам сотиши мумкин, бироқ бу ҳолатда трансфер нархи 120 миллион еврони ташкил қилади.

Эрлингнинг немис клуби билан амалдаги келишуви 2024 йилга қадар мўлжалланган. 2021 йилнинг январида Ҳоланднинг шартномасида футболчиси 75 миллион евро товон пули эвазига сотиб олиш мумкинлиги ҳақидаги банд фаоллашади. Футболчига асосий даъвогар сифатида Мадриднинг «Реал» клуби кўрсатилмоқда.

Ҳоланд 2020 йилнинг январида 20 миллион евро эвазига «Зальцбург»дан дортмундликлар сафига келиб қўшилди. Жорий мавсум 19 ёшли футболчи Бундеслиганинг тўққизта ўйинида қатнашиб, 10 гол ва иккита самарали узатмага муаллиф бўлди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!