Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланиши ҳақида хабар берилганди.
Президентнинг 2020 йил 13 майдаги фармони билан Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Шу билан бирга, Шерзод Кудбиевга «Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси» махсус унвони берилди.
Шу пайтга қадар Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Беҳзод Мусаев эса бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида ўзгаришлар бўлди. Бир қатор лавозимлар тугатилди, янгилари жорий этилди.
Изоҳ (0)