Transfermarkt портали коронавирус пандемиясидан кейинги нархларни инобатга олган ҳолда дунёнинг таркиби энг қиммат ўнта клуби номини эълон қилди.
Рўйхатнинг биринчи поғонасидан «Манчестер Сити» ўрин олди. «Шаҳарликлар» коронавирус инқирозидан сўнг миллиард евродан ошиққа баҳоланган ягона клуб бўлиб турибди (1,02 миллиард евро).
Иккинчи ўринда «Ливерпуль» (967 миллион евро) қайд этилган бўлса, Мадриднинг «Реал» жамоаси (888,5 миллион евро) кучли учликка якун ясаган. Топ-10 ликдан Премьер Лиганинг бешта, Ла Лиганинг учта, шунингдек, Бундеслига ва Лига 1 дан биттадан клуб жой олган.
Кучли ўнлик билан танишинг:
- «Манчестер Сити» (1,02 миллиард евро)
- «Ливерпуль» (967 миллион евро)
- «Реал» (888,5 млн)
- «Барселона»(852,7 млн)
- ПСЖ (843,7 млн)
- «Бавария»(756,6 млн)
- «Атлетико» (709 млн)
- «Тоттенҳэм» (699 млн)
- «Челси»(679,9 млн)
- «Манчестер Юнайтед»(646,7 млн)
https://www.instagram.com/p/B_umsrzFTMg/
https://www.instagram.com/p/B_uZLZ2FZKH/
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)