Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Марко Матерацци ЖЧ—2006 финалида Зинедин Зидан билан содир бўлган вазият ҳақида гапирди.
«Зидан биринчи бўлимда гол урди ва Марчелло Липпи унга кўз-қулоқ бўлишимни тайинлади. Биринчи тўқнашувдан кейин мен узр сўрадим, у эса буни ёмон қабул қилди.
Учинчи тўқнашувдан сўнг Зиданнинг жаҳли чиқди ва менга қарата шундай деди: ‘Футболкамни кейинроқ бераман’. Мен эса унга қарата ‘бундан кўра опангни маъқул кўраман’ дедим», — дейди Матерацци.
Эслатиб ўтамиз, Италия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ—2006 финалида Зидан боши билан Матераццининг кўкрагига зарба бергани учун майдондан четлатилган эди. Натижада Италия пенальтилар сериясида (1:1, 5:3) зафар қучиб, Жаҳон Чемпиони бўлганди.
Мавзуга доир: «ЖЧ—2006 финалидан сўнг италияликлар мени танқид қилди, аслида улар пойимни ўпиши керак эди» — Матерацци
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)