«Манчестер Сити» клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ван Дейк дунёнинг энг кучли марказий ҳимоячиларидан бири эканини барчамиз яхши биламиз. У бақувват ва бўйдор.
Виржил бирга-бир ўйинда жуда кучли. Бундан ташқари, новча бўлгани боис оёқлари ҳам узун. Шу сабаб у тезкор эмасдек кўринади, бироқ аслида у узун оёқлари эвазига яхши тезликка эга. У ҳамма жойда пайдо бўлиши мумкин. Унинг икки қадами менинг эллик қадамимга тенг деб ҳисоблайверинг.
Менга ҳаммасидан кўп ёқадигани — унинг ҳимоядаги ақлли ҳаракатларидир. У жуда эҳтиёткор ва сабрли. Шу сабаб кўплаб ҳужумчилар учун Виржилга қарши ўйнаш қийин.
Масалан, мен анча тезкорман ва менга дриблинг ишлатиш ёқади. Шу сабаб мен учун ҳимоячининг югуриб келиши муҳим, бироқ у мени озгина ушлаб қола олса бошқа ҳимоячи ёрдамга улгура олади. Мана шу жиҳатда у жуда яхши», — дейди Агуэро.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)