• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Карантиндан кейин Ўзбекистон иқтисодиётининг тикланишига қанча вақт кетиши мумкинлиги маълум қилинди

    Халқаро тадқиқотлар шуни кўрсатадики, иқтисодий зарарнинг ҳажми ва иқтисодий тикланиш тезлиги вирусли инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича чораларнинг самарадорлиги ва пандемия (эпидемия)нинг тўлиқ йўқ қилиниш муддатига боғлиқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банкининг 2020 йил биринчи чораги учун эълон қилинган пул-кредит сиёсати шарҳида маълум қилинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Марказий банкнинг шарҳида маълум қилинишича, 1918—1919 йилларда АҚШнинг кўп штатларида «испан гриппи» пандемияси ва 2003 йилда Осиёда SARS эпидемияси давридаги қатъий карантин чоралари, улар қисқа муддатли иқтисодий пасайишга олиб келган бўлса ҳам, пандемияни тезда бартараф этишга ва иқтисодий фаолликнинг тез тикланиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилган.

    Шу билан бирга, баъзи Европа мамлакатларида ва АҚШнинг бир қатор штатларида «испан гриппи» пандемиясига қарши қатъий чораларни кўрмаслик вируснинг тарқалиши билан боғлиқ иқтисодий инқирознинг чўзилишига ва натижада кенгроқ ҳажмдаги иқтисодий йўқотишларга олиб келди.

    Халқаро тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, карантин даври тугаганидан сўнг иқтисодиёт, шу жумладан, карантин чекловларидан энг кўп зарар кўрган соҳаларга пандемияга қадар бўлган даражасига қайтиши учун ўртача 3-12 ой керак бўлади.

    Хусусан, электротехника ва енгил саноат, қурилиш материаллари саноати, қурилиш ишлари, молиявий ва тиббий хизматлар соҳаларида иқтисодий фаолликнинг тезроқ тикланиши кузатилган бўлиб, ўртача тикланиш даври 2-3 ойни ташкил қилган.

    Таъкидланишича, қуйидаги соҳаларда иқтисодий фаоллик нисбатан секин тикланади:

    • туризм соҳасида 5-10 ой (Мексикада 2013 йилда H1N1 пандемияси — 5 ой, Жанубий Кореяда MERS эпидемияси — 6 ой, 2003 йилда Гонконг ва Хитойда SARS эпидемияси — мос равишда 5 ой ва 10 ой);
    • хизматлар ва чакана савдода 4 ой;
    • йўловчи ташишда 3-7 ой, шу жумладан, ҳаво транспорти — 5 ой (2003 йилда Осиё мамлакатларида SARS эпидемияси).
    Ушбу тармоқларда иқтисодий фаолликнинг нисбатан секин тикланиши карантин чекловларининг нисбатан кеч олиб ташланиши ва аҳолининг пандемиядан кейинги ҳолатларга мослашиши учун маълум бир вақт талаб қилиниши билан боғлиқ.

    Халқаро тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, пандемия (эпидемия)нинг салбий оқибатларини минималлаштириш ва иқтисодий фаолликнинг тезроқ тикланишини таъминлашнинг асосий омилларидан бири бу вирус тарқалишига қарши ўз вақтида ва қатъий карантин чораларини қўллаш орқали пандемия (эпидемия)ни имкон қадар тезроқ бартараф этиш ҳисобланади.

    Аввалроқ Ўзбекистон Марказий банки коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръатлари кўзланган 5,2-5,5 фоиздан 1,5-2,5 фоизгача пасайишини кутаётгани ҳақида хабар берилган эди.

    Марказий банкнинг қайд этишича, Инқирозга қарши жамғарманинг шакллантирилиши ва унга халқаро молия институтлари маблағларининг ҳам жалб қилиниши, шунингдек, карантин даврида даромадларини йўқотган аҳолига ёрдам бериш учун махсус жамғармаларга маблағлар йиғилиши каби чоралар пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш имконини беради.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон иқтисодиёти Марказий банкнинг муқобил сценарийси бўйича кетмоқда

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бир қатор соҳаларга карантин талаблари асосида фаолиятини қайта тиклашга рухсат этилган эди. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда коронавирус аниқланмаган ҳудудларда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш юзасидан топшириқ берган эди. Президент томонидан 22 апрель куни ўтказилган видеоселекторда Ўзбекистоннинг коронавирус қайд этилмаган ҳудудларида саноат корхоналари ва кластерлар ўз ишини қайта бошлагани маълум қилинган.

    04.05.2020, 18:53   Изоҳ (0)   101894
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ва Сўронбой Жээнбеков коронавирусга қарши курашдаги ҳамкорлик ва Сардобадаги фавқулодда вазиятни муҳокама қилди

    04.05.2020, 18:12

    Сардобадаги фалокатда Миллий гвардия ходими ҳалок бўлди. Яна бири бедарак йўқолган

    04.05.2020, 17:46

    Бош прокуратурада Сирдарёдаги тошқин оқибатларини бартараф этиш бўйича махсус штаб иш бошлади

    04.05.2020, 17:44

    ФВВ: Сирдарёдаги тошқин оқибатида камида 70 та уй ҳайвони нобуд бўлган

    04.05.2020, 17:14

    Тошкентда каратин муддати 2 кундан кейин тугаши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    04.05.2020, 16:59

    Марказий банк яқин вақтларда доллар курсида қандай ўзгаришлар кутилаётганини маълум қилди

    04.05.2020, 16:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.