Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Португалия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу 2000 йилда «Барселона»дан «Реал»га ўтганини ёдга олди.

Фото: «Guioteca.com»

Фото: «Guioteca.com»

«Бу муҳим, бироқ қийин қарор эди. Менга кўп нарса берган ва ўзимни жуда яхши ҳис қилган шаҳарни тарк этгандим.

Бироқ ишингни қадрлаётганларини сезмасанг ва шу вақтда бошқа клубдан таклиф олсанг, кетиш ҳақида ўйлаб қоласан», — дейди Фигу.

Маълумот учун, 2000 йилда Фигу ўша вақтдаги рекодр нарх — 37 миллион фунт эвазига «Барселона»дан «Реал»га йўл олган ва бу борада тарихдаги саноқли футболчилардан бирига айланганди. Португалиялик футболчи шунингдек, «Спортинг» ва «Интер» жамоаларида ҳам тўп сурган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар