ПСЖ клуби «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Пол Погбани қўлга киритмоқчи.
Sports Mole нашрининг хабар қилишича, парижликлар Погба трансфери келишувига Анхель ди Мария ва Юлиан Дракслерни қўшишга тайёр.
Франциялик футболчининг хизматларига «Ювентус», «Реал» ва «Интер»дан ҳам қизиқиш бор. Ўтган ёзда «Манчестер Юнайтед» Погбага 150 миллион евро нарх белгилаганди.
Ди Мария 2014/15 йилги мавсумда «Манчестер Юнайтед»да тўп сурган. Аввал бошида аргентиналик футболчи «Реал»дан парижликлар сафига йўл олишни истаган, бироқ ПСЖ молиявий фейр-плей қоидалари сабаб уни сотиб ололмаганди.
Погбанинг Манчестер шаҳри клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. «Манчестер Юнайтед» келишувни бир йилга узайтириш ҳуқуқига эга.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)