Машҳурларнинг уйи, яшаш тарзи сингари қандай машина ҳайдаши жамоатчиликка ҳамиша қизиқ бўлган. Cosmopolitan нашри юлдузларнинг машина коллекциясига тўхталди.

Ким Кардашьян

Фото: Cosmopolitan

Модель Ким Кардашьяннинг машиналар арсеналида Platinum Motorsportдан экскулюзив тюнингли иккита Rolls Royce Ghost ҳамда турмуш ўртоғи Канье Уэст томонидан совға қилинган зирҳли Mercedes-Benz G63, оқ Ferrari 458 Italia сингари машиналарни учратиш мумкин. Бу ҳали ҳаммаси эмас, кумушранг Mercedes-Benz SLR McLaren, Bentley Continental GTC, қора ва оқ рангли Range Rover машиналари ҳам юлдуз гаражини тўлдириб туради. Кардашьян машина харид қилаётганида фақат ўзи ҳақида ўйламаслигини турмуш ўртоғига совға қилган Lamborghini Aventador’дан ҳам билиш мумкин.

Жастин Бибер

Фото: Cosmopolitan

Жастин қимматбаҳо машиналарни ҳайдаётган вақтида бир неча марта ​папарация нишонига учраган. Унинг машиналарини кузатиб, диди чакки эмаслигини билиш мумкин. Қўшиқчи гаражида махсус буюртма асосида ишланган Ferrari 458 Italia, Audi R8 ва Porsche 911 Turbo, шунингдек, Lamborghini Gallardo ҳамда Land Rover Sport, 18 ёшга тўлганида менежери Скутер Браун томонидан совғ​а қилинган Fisker Karma бор. Бибернинг машина тўпламида ўзи харид қилган Lamborghini Aventador, Cadillac CTS-V ва Ferrari F430 машиналарини ҳам учратиш мумкин.

Дима Билан

Фото: Cosmopolitan

Рус эстрадаси хонандаларининг ҳаммасида ҳам автомобиль парки йў​қ, аммо Дима Билан бундан мустасно. Диманинг илк машинаси BMW 3 бўлган. Кейинроқ BMW 6, айни вақтда эса Mercedes-Benz GL ҳайдайди.

Леонардо Ди Каприо

Фото: Cosmopolitan

Актёр экофаоллардан бири эканлиги сабаб унинг гаражида, асосан, экологик автоларни учратиш мумкин. Улардан энг қимматбаҳоси Fisker Karma бўлиб, унинг ички элементлари одамлар томонидан кесилган эмас, ўзи қулаган дарахт​дан ишланган. Кейинчалик Лео Блейк Лайвли учун Toyota Prius сотиб олган. Шунингдек, Голливуд юлдузини бир неча марта CТ 200h’дан RХ Hybrid’гача бўлган Lexus’да учратишган.

Кайли Женнер

Фото: Cosmopolitan

Дунёнинг энг ёш бой хоними эгалик қиладиган нарсаларни кўриб унча-мунча одам ҳавас қилса арзийди. Кайлининг шахсий автопарки бор ва унга назар ташланса, Ferrari Кайлининг энг севимли машинаси эканини билиш мумкин, негаки унда айнан ушбу машинанинг 6 хил модели бор. Улардан иккитаси оқ ва ҳаворанг Ferrari Italia, учтаси Ferrari 488 ва Lа Ferrari. Фақат шугинами деб хулоса чиқаришга шошманг: Женнер арсеналида Mercedes G-Wagon, Lamborghini Aventador, Mercedes Maybach ва Rolls Royce Ghost ҳамда нархи қанчалигини тасаввур қилиб бўлмайдиган 1930 йилларнинг винтаж услубидаги Rolls Royce машинаси ҳам бор.

Тимати

Фото: Cosmopolitan

Рэпер Тиматининг ҳам мақтанишга арзигулик шахсий автопаркида Lamborghini Aventador, Ferrari 458 Italia, Audi R8 ва Mercedes G63 АМG, қолаверса, Porsche Cayenne Turbo, Rolls-Royce Phantom машиналари бор.