Ўзбек санъаткорлари карантин вақтида мухлисларини зериктирмасликка ҳаракат қилмоқда. 18 апрель куни ҳам улар ўзларининг Instagram’даги саҳифаларига турли хил қизиқ видео ва фотопостлар жойлади.
Актёр ва бошловчи Жаҳонгир Хўжаев Москва кўчаларида рус қизларини андижонча рақсга туширгани тасвирланган позитив видеолавҳани саҳифасига жойлаштирди.
https://www.instagram.com/p/B_Hx1XppT28/?igshid=7se8w4nkuaf3
Хонанда Машҳурбек Раимжонов жаҳон эстараси юлдузи Адриано Челентанонинг «Сузанна» қўшиғини жонли ижрода куйлади.
https://www.instagram.com/p/B_H_mJigK2T/?igshid=17lcdn47mk0xl
Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов мухлисларига «Фарзанд» деб номланган шеърни ўқиб берди.
https://www.instagram.com/p/B_H-ZMLlEoH/?igshid=kxfg8t0gs7xp
Хонанда Анвар Санаев 2019 йилда жонли ижрода бўлиб ўтган концерт дастурида куйланган «Она» қўшиғини илк марта мухлисларига ҳавола этди. Ушбу дастур ҳали YouTube тармоқларига жойлаштирилмаган.
https://www.instagram.com/p/B_H8ZUpnibw/?igshid=q5v0g7ev410e
Хонанда Баҳром Назаров «Юраксиз» деб номланган қўшиғини Zoom орқали жонли ижро ва жонли мусиқада мухлисларига куйлаб берди.
https://www.instagram.com/p/B_Hy1JdH6lr/?igshid=1r57rbsmzfki6
Чеченистон халқ артисти Сан Жай ҳам мухлисларига жонли ижрода куйлаган қўшиқларидан иборат архив видеони тақдим этди.
https://www.instagram.com/p/B_H5gdMJGeZ/?igshid=ym9lmbmhs9ri
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов ҳамда актёр Жамшид Сагатов Леонид Гайдайнинг «Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради» фильмидан бир кичик эпизодни ижро қилишди. Ушбу видеолавҳани актёр Акмал Мирзо ўз саҳифасига жойлаштирган.
https://www.instagram.com/p/B_H0BYRlQTT/?igshid=watkdae547jz
Хонанда Улуғбек Отажонов «Рамазонда» деб номланган қўшиқни жонли ижрода куйлади.
https://www.instagram.com/p/B_HrLqVhKOw/?igshid=dba0e6swzggk
Хонанда Манзура мушукчалари оч қолгани учун уларга овқат олгани кўчага чиқишга мажбур бўлганини маълум қилди.
https://www.instagram.com/p/B_HlZ5fpN76/?igshid=4d4yhw0gtxri
«Арнольд классик-2018» чемпиони Михаил Волинкин карантин вақтида қандай машғулотлар билан бандлигини мухлисларга намойиш этди.
https://www.instagram.com/p/B_HXcVmJ-D-/?igshid=1ttbeqtiwjld9
«The cover up» лойиҳаси орқали машҳурликка эришган хонанда Элмурод Зиёев Отабек Муҳаммадзоҳиднинг «Майли, телба денглар» деб номланган қўшиғини жонли ижрода куйлаб берди.
https://www.instagram.com/p/B_IMJ6glTPN/?igshid=1fhka0jzh6rrw
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳамкасби Сардор Раҳимхон билан биргаликда бош ролни ижро этган «У меники» деб номланган видеоклипини саҳифасига жойлаштирди.
https://www.instagram.com/p/B_IFlQplL-A/?igshid=r66g5a2n2qbj
Режиссёр Жаҳонгир Қосимов ҳамда продюсер Зафар Йўлдошев томонидан суратга олинган «Ибрат» тарихий фильмининг илк постери эълон қилинди. Ушбу постерни фильм продюсери Зафар Йўлдошев ўзининг Instagram саҳифасига жойлаштирган.
https://www.instagram.com/p/B_HiBDypRxb/?igshid=1qcfdly575oqr
«Дизайн» жамоасининг аъзоси Саъдулла Фатхуллаев мактаб маъмуриятига қизиқ видеомурожаат йўллади. «Бир ойдан буён болалар уйда дарс қилишмоқда, мактабда нима иш қилишса, уйда ҳам ўша ишлар билан банд бўлишмоқда. Мактаб маъмурияти, иложи бўлса, ўқитувчилар билан бирга уйнинг ремонти ва янги пардаларга пул йиғиб берсангиз», — дея ҳазиломуз киноя билан видеомурожаатни якунлаган.
https://www.instagram.com/p/B_Hmv-XFjhk/?igshid=1s3n2awltrj3n
Изоҳ (0)