Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШда ўтган бир сутка ичида 1,4 мингдан ортиқ бемор коронавирус оқибатида вафот этди, COVID-19 билан касалланиш бўйича яна 25 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Маълумотларга кўра, ўтган бир сутка ичида 1433 киши COVID-19 оқибатида вафот этган, касалликка чалиниш бўйича яна 25 240 та ҳолат қайд этилган.

Бутун мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 42 минг кишидан ошиб кетди, пандемия бошланганидан буён АҚШда 787 мингдан ортиқ одам COVID-19 юқтириб олган. Ҳозирга қадар 72 мингдан ортиқ бемор вирусдан даволанишга муваффақ бўлди.

Аввалроқ Трамп АҚШда коронавирус сабаб жорий этилган чекловларни босқичма-босқич бекор қилиш режаси билан бўлишиб, штатлар ҳукуматига бу борада мустақил қарор қабул қилишга рухсат берганди. Шунингдек, Америка етакчиси Пекинни коронавирусга оид фактларни яширгани учун жавобгарликка тортишга ҳам ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, 19 апрель куни АҚШда коронавирус оқибатида қарийб 2 минг бемор вафот этди. Президент Трамп АҚШда коронавирус қурбонлари қанчага етиши мумкинлиги тўғрисидаги прогнозига ўзгартириш киритиб, мамлакатда 60-65 минг киши вирус оқибатида вафот этиши мумкинлигини билдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда