АҚШда ўтган бир сутка ичида 1,4 мингдан ортиқ бемор коронавирус оқибатида вафот этди, COVID-19 билан касалланиш бўйича яна 25 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.
Маълумотларга кўра, ўтган бир сутка ичида 1433 киши COVID-19 оқибатида вафот этган, касалликка чалиниш бўйича яна 25 240 та ҳолат қайд этилган.
Бутун мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 42 минг кишидан ошиб кетди, пандемия бошланганидан буён АҚШда 787 мингдан ортиқ одам COVID-19 юқтириб олган. Ҳозирга қадар 72 мингдан ортиқ бемор вирусдан даволанишга муваффақ бўлди.
Аввалроқ Трамп АҚШда коронавирус сабаб жорий этилган чекловларни босқичма-босқич бекор қилиш режаси билан бўлишиб, штатлар ҳукуматига бу борада мустақил қарор қабул қилишга рухсат берганди. Шунингдек, Америка етакчиси Пекинни коронавирусга оид фактларни яширгани учун жавобгарликка тортишга ҳам ваъда берган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)