Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Американинг WTI нефть маркасини май ойида етказиб бериш борасидаги фьючерслар нархи мусбат қийматга қайтди. NYMEX биржа савдоларида нефть нархи 1,40 долларга қимматлашган. WTI’нинг июнь ойидаги фьючерслари эса — 21,33 долларга қадар кўтарилган, деб хабар беради «РБК».

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Brent нефтини июнь ойида етказиб бериш фьючерслари Лондондаги ICE биржасида баррели учун 25,39 доллардан савдолашилмоқда.

20 апрель куни WTI’нинг апрель фьючерслари нархи нолга қадар тушиб кетиб, тарихда биринчи бор манфий қийматга етган эди: котировкалар бир баррель учун -37,63 долларга етган.

Аввалроқ нефть бозорида WTI маркасидаги нефтнинг яқин орадаги фьючерсининг қиймати -315,87 фоизга тушиб кетгани, яъни баррель учун минус 39,44 АҚШ долларига баҳолангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Китоб
“Шайтон китоб тимсолида ҳаётимга кириб келган ва барча нарсани ўзиники қилиб олган эди…” “Қора китоб” асари ҳақида
Маҳаллий
Фарғонадаги тергов ҳибсхонасида маҳбусга тан жароҳати етказилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Маҳаллий
Тошкентнинг икки туманида ичимлик суви бир кунга тўхтатилади