«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионати жорий мавсумининг энг яхши дриблингчилари рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади, дея хабар қилмоқда Opta.
Рақибни муваффақиятли алдаб ўтиш борасида 81,8% кўрсаткич билан «Атлетико» ярим ҳимоячиси Томас Парти етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни «Вильярреал» ҳавбеки Андре Замбо-Ангисса (81,1%) эгаллаган бўлса, «Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг (74,5%) кучли учликка якун ясаган.
«Барселона» сардори эса 67,3% натижа билан тўртинчи поғонадан жой олган.
Жорий мавсум Месси Ла Лигада 22 ўйин ўтказиб, 19 гол ва 12 та самарали узатма муаллифига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Испания Примераси коронавирус сабаб 27-турга келиб тўхтаб қолган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)