«Интер» собиқ ҳимоячиси Марко Матерацци бразилиялик ҳужумчи Роналдонинг миланликлар сафидан «Реал»га ўтиб кетганини ёдга олди.
«Бир нарсани айтаман: Роналдо бизга қайтишни хоҳлаган бўларди. Мен буни аниқ биламан. У ҳатто 2002 йили кетишни ҳам истамаганди. Мен кийиниш хонасида тиз чўкиб ундан қолишини сўраганман, бироқ у шундай жавоб берган: «Йўқ. Ёки мен, ёки Эктор Купер». Ўшанда у кетишини англаб етгандим», — дейди Матерацци.
Роналдо 1997—2002 йиллар мобайнида «Интер»да фаолият юритган, шундан кейин 45 миллион евро эвазига «Реал»га йўл олган. Икки карра «Олтин тўп» соҳиби шунингдек, «Крузейро», ПСВ, «Барселона», «Милан» ва «Коринтианс»да ҳам тўп сурган.
Маълумот учун, кейинчалик Роналдо Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устозини фаолиятидаги энг ёмон мураббий деб атаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)