FourFourTwo портали жаҳоннинг айни дамдаги энг яхши 10 нафар дарвозабон номини маълум қилди.
Унга кўра, «Атлетико» посбони Ян Облак биринчи ўринга лойиқ кўрилган. Жорий мавсум 27 ёшли футболчи Испания чемпионатининг 27 учрашувида қатнашиб, ўз дарвозасидан 21 та гол олиб чиқди.
Иккинчи ўриндан «Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Беккер ўрин олган бўлса, кучли учликни «Барселона» голкипери Марк-Андре тер Штеген якунлаб берган.
FourFourTwo талқинига кўра жаҳоннинг энг яхши 10 дарвозабони:
- Ян Облак («Атлетико»)
- Алиссон («Ливерпуль»)
- Марк-Андре тер Штеген («Барселона»)
- Тибо Куртуа («Реал»)
- Кейлор Навас (ПСЖ)
- Петер Гулачи («Лейпциг»)
- Самир Ҳанданович («Интер»)
- Мануэль Нойер («Бавария»)
- Эдерсон Мораес («Манчестер Сити»)
- Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед»).
Мавзуга доир: Венгер—Фергюсон, Зидан—Матерацци. Футбол оламида XXI асрнинг энг эсда қоларли жанжаллари рейтинги тузилди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)