Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Қозоғистон ҳукумати коронавирус пандемияси туфайли юз берган фавқулодда вазиятда даромадларини йўқотган 2,7 миллиондан ортиқ одамга Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақани тўлаб берди. Бу ҳақда Kazinform нашри хабар берди.

Фото: «24.kz»

Хабарга кўра, мамлакатда фавқулодда вазиятлар пайтида даромадини йўқотган 2 миллион 708 минг 666 кишига Давлат ижтимоий суғурта фондидан ижтимоий нафақа берилган.

«15 апрель соат 15:00 кўра, 5 миллион 334 минг 224 фуқародан ижтимоий нафақа олиш учун жами 6 миллион 837 минг 393 та мурожаат келиб тушган. Яъни 1 миллион 503 минг 169 ариза такроран юборилган», — дейилади Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги баёнотида.

42 500 тенге (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган 2020 йил 15 апрелдаги расмий курсга кўра, 958 минг 375 сўм) миқдоридаги ушбу ижтимоий тўловни олиш учун аризалар энг кўп берилган ҳудудлар орасида 667 116 та ариза билан Олмаота вилояти биринчи ўринни эгаллаган.

Кейинги ўринларда: Олмаота шаҳри (651 903), Туркистон вилояти (631 598), Нур-Султон шаҳри (418 768), Чимкент шаҳри (339 709) жойлашган. Ҳудудлар бўйича энг юқори имтиёзлар Олмаота вилояти (411 573), Туркистон вилояти (300 996) ҳамда Олмаота шаҳрига (291 439) берилган.

Аввалроқ Қозоғистонда коронавирус учун оммавий тест ўтказиш бошланиши, пойтахт Нур-Султон шаҳрида тиббий ниқоблар, қўлқоплар, антисептик воситаларнинг идишлари ва салфеткаларнинг чиқиндилари утилизация қилинаётгани ҳақида хабарлар берилган.

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат режими 11 апрелда узайтирилган. 16 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 1331 кишига етган, 277 нафар одам касалликдан тузалган, вафот этганлар эса 17 нафарни ташкил қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар