«Барселона» директорлар кенгашининг олти нафар аъзоси ўз лавозимини тарк этади, дея хабар қилмоқда АS.

Фото: АS

Жамоа перзиденти Жозеп Бартомеу билан келиша олмаётган вице президентлар — Эмили Русо ва Энрике Томас, шунингдек, директорлар — Силвио Элиас, Мария Тейшидор, Хосеп Понт ва бошқарув котиби Хорди Класамиля истеъфо берган.

«Барселона»да инқирознинг таъсирини камайтира олмаслик, ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар, шунингдек, клубнинг коронавирус пандемиясидан кейинги келажаги истеъфоларга сабаб қилиб кўрсатилган.

«Қуйида қайд қилинган директорлар Бартомеуга эгаллаб турган лавозимларини тарк этишини маълум қилади.

Биз шу қарорга келдик ва келажакда, айниқса коронавирус пандемиясидан сўнг муҳим чақирувлар олдидан клуб бошқарувини бошқача йўл билан ўзгартириб бўлмаслигини кўряпмиз.

ОАВда Barçagate номи билан машҳур бўлган, клуб аккаунтлари билан боғлиқ вазият бизни ҳайрон қолдирганини қайд этиб ўтмоқчимиз.

Биз «Барселона» учун ўз кучи ва энергиясини сарф қилган директорлар, раҳбарият ҳамда ҳодимларга ажойиб фаолият учун раҳмат айтамиз. Биз севимли «Барса» учун завқ билан ишладик», — дейилади истеъфо аризасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бартомеу ўзининг сиёсатига қарши чиқаётган бир нечта директорларни бўшатиб юбориш ҳаракатида экани хабар қилинганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!