Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдиньо Парагвай қамоқхонасидан озод этилди.

Фото: Getty Images

АS нашрининг хабар қилишича, Роналдиньонинг жазоси 1,6 миллион евро гаров пули эвазига уй қамоғига алмаштирилган. Ҳозирда у Асунсьондаги меҳмонхонада уй қамоғида сақланмоқда. Шу тариқа, собиқ футболчи бир ой қамоқхонада ётди.

Эслатиб ўтамиз, Роналдиньо ва унинг акаси Роберто де Ассис Морейра сохта паспорт билан Парагвай ҳудудига киргани сабаб ҳибсга олинганди. 5 апрель куни Парагвай бош прокурори бразилияликларни ҳибсга олишга ордер тақдим этган, бироқ кейинги куни улар озод қилинганди. Бироқ орадан бир неча соат ўтиб Роналдиньо яна ҳибсга олинган ва кейинчалик суд ҳибсда сақлаш муддатини олти ойга узайтирганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!