• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Нейрон фаоллигини тўғридан-тўғри матнга айлантириш имконини берадиган сунъий онг яратилди

    Калифорния университети олимлари миядаги нейрон сигналларини тўғридан-тўғри матнга айлантириш имконини берадиган сунъий интеллект тизимини яратди. Бу ҳақидаги тегишли илмий мақола 30 март куни Nature журналида эълон қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тасаввур қилинг, миянгизда ҳосил бўлган фикр тўғридан-тўғри матн кўринишида бирор матн муҳарририда, масалан, SMS ёки мессенжерингизнинг матн киритадиган жойида пайдо бўлса. Бу тез орада имконли бўладиган гапга ўхшаб турибди.

    Маълум қилинишича, олимлар тўрт нафар кўнгиллининг миясига махсус электрод имплантлар жойлаштирган ва уларга қоғозга ёзиб қўйилган 50 хил гаплардан бир нечтасини кўп марта қайта-қайта такрорлаб, овоз чиқариб ўқишни таклиф қилган. Кўнгиллилар гапларни ўқиётган пайтда олимлар уларнинг миясидаги нейронлар фаоллигини кузатиб турган.

    Нейрон сигналларидан олинган ахборот махсус машинавий таълим алгоритмига келиб тушган ва у орқали сунъий интеллект тизими ҳар бир овоз чиқариб ўқилган матнга мос нейрон фаоллигини муайян рақамли кодланган тарзда ўзи учун қайд қилиб борган.

    Тизим ҳаммасини тўғри бажараётганини текшириб кўриш учун у қайд этган нейрон фаоллигига оид рақамли маълумотлар билан айнан шу матннинг овоз кўринишида ёзиб олингани, яъни товуш файлининг рақамли таҳлили таққосланади. Ушбу иккала соҳа ўзаро мос келса, тизим бояги нейрон фаоллиги сигналларини матнга ўгиришни бошлайди.

    Олимларнинг айтишича, тизим дастлабки тажрибаларда умуман маъносиз сўзларни ёзиб чиқарди. У иштирокчилар ўқиган матнга мутлақо мос келмайдиган «ақай-бақайларни» бера бошлади. Лекин иштирокчиларга бир матнни бир неча қайта-қайта такроран ўқитишнинг боиси ҳам шу чалкашликни тобора бартараф этиш эди.

    Айтилишича, сунъий интеллект тизими борган сари сўзлар занжирининг қандай ўзаро боғлангани ва қайси сўз қайсинисидан кейин ёки аввал келиши қонуниятларини ўзи учун аниқлай бошлади. Вақт ўтиши билан эса нейрон сигналлардан ўқиб олинган матн тобора асл матн билан катта аниқлик касб этиб, деярли бир хил натижа берадиган бўлди.

    Кейин эса олимлар аввалдан тайёрланган сўзларни эмас, балки кўнгиллиларнинг ўзи ўйлаётган нарсасини тўғридан-тўғри матнга айлантиришга киришди. Бунда ҳам тизим кўплаб хатоларни бериш билан иш бошлади.

    Вақт ўтиши билан эса тизимга қанча кўп янги маълумотлар келиб тушиб, йирик база шакллана бошлагач, унинг хатолик кўрсаткичи атиги 3 фоизгача пасайди. Бу катта ҳажмдаги нутқни матнга айлантириш билан шуғулланадиган профессионал транскрпциячиларга хос бўлган ўртача 5 фоиз хато кўрсаткичидан яхшироқ демакдир.

    Лекин олимларнинг тан олишича, тизим ўзи ўқитилган (базасида мавжуд) нейрон сигналларига асосланиб сўзларни пайқайди ва матн тузади, холос. Масалан, у ҳозир ўша ўргатилган 50 хил гапдан келиб чиқиб нейрон сигналларини матнга ўгиряпти.

    Тадқиқот ҳаммуалифларидан бири доктор Жозеф Макиннинг фикрича, сунъий интеллектга асосланган бу тизим вақт ўтиши билан тил қонуниятларидан келиб чиқиб миядаги нейрон фаоллигини идентификациялашга ўрганиб боради. Унинг фикрича, бу тадқиқотлар мазкур йўналишда энг дастлабки қадамлар бўлиб, ҳали аниқ натижалар ҳақида гап очишга жуда эрта.

    «Биз ҳали энди йўлнинг бошланишида турибмиз», — дейди Макин. У фикрини нутқ орқали ифодалай олмайдиган касалликларга эга шахслар учун, хусусан, loked-in синдромига чалинган беморлар учун ушбу тизим вақти келиб яхши дастёр бўлишига умид билдирди. Шунингдек, буни ҳали тўлақонли нутқ-матн синтезатори дейишга ҳам шошилмаслик кераклигини ҳам таъкидлади.

    Тадқиқотларда қатнашмаган, лекин ушбу соҳанинг кўзга кўринган мутахассисларидан бири бўлган олим Маастрихт университети мутахассиси Кристиан Херфф эса мазкур илмий ишга юқори баҳо берар экан, «Албатта, бу одамлар ‘Ok Google’ дейиш орқали ҳам ўз нутқини матнга кўчириши мумкин, лекин тадқиқотда товушни эмас, айнан миядаги фикрни матнга кўчириш ҳақида гап бормоқда», деб фикр билдирди.

    Бу, биринчи навбатда, муайян касалликларда беморларга фикрини ифодалашга имконият яратишни кўзда тутадиган амалий тадқиқотдир. Гап ўзгаларнинг фикрини ўқиш ҳақида бораётгани йўқ.

    Доктор Херффнинг алоҳида айтишича, ушбу илмий ишдаги амалий босқич учун одам миясига махсус имплантант электродлар жойлаш керак бўлади. Уларсиз сунъий интеллект маълумотлар йиға олмайди. Қолаверса, имплантлар миянинг фақат нутққа жавобгар соҳасидаги нейрон фаоллигини қайд қилади. Херфф инсоннинг ички овози ва нутқ бошқа-бошқа нарсалар эканига урғу бериш билан фикрини якунлади.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    08.04.2020, 23:16   Изоҳ (0)   28322
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар коронавирус ниқоб юзасида қанча вақтгача яшашини аниқлади

    08.04.2020, 16:41

    Олимлар коронавирус «оҳанги»ни ёзиб олди (аудио)

    08.04.2020, 11:40

    Ниқоб қандай фойда беради? Оддий видео орқали кўрсатиб берилди

    04.04.2020, 16:01

    Google Classroom таълим дастури коронавирус фонида 50 млн мартадан ортиқ юклаб олинди

    31.03.2020, 07:25

    Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

    26.03.2020, 20:33

    Коронавирусга қарши вакцинани яратиш учун 20 мингдан ортиқ кўнгилли ўзига вирус юқтиришга рози бўлди

    21.03.2020, 23:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бухорода пиёда сабаб кортеж йўлини тўсган ҳайдовчи жаримага тортилди (видео)

    Ўзбекистон | 2 июл, 11:52

    Instagram: Дилшодбек Каттабеков фарзандли бўлди, Муниса Ризаева Жей Ло билан дуэт айтмоқчи, Юлдуз Усмонованинг жаҳлини чиқаришди

    Маданият | 2 июл, 11:32

    Ўзбекистон президенти Озарбайжонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 2 июл, 11:27

    “Эрон Ҳормуз бўғозини миналаштиришга тайёргарлик кўрди” — АҚШ манбалари

    Дунё | 2 июл, 11:14

    “Манчестер Сити”ни мағлуб этган “Ал-Ҳилол” футболчилари қанча мукофот олгани маълум бўлди

    Спорт | 2 июл, 11:00

    Данияда аёлларга ҳарбий хизматни ўташ мажбурий бўлди 

    Дунё | 2 июл, 10:57

    Ҳайп қандай ишлайди: машҳур киноларни холисона баҳолашга ёрдам берадиган тавсиялар

    Кино | 2 июл, 10:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.