Гонконг университети олимлари коронавирус хона ҳароратида турли буюмлар юзасида қанча вақтгача сақланиб туришини ўрганди. Маълумотларга кўра, жарроҳлик ниқобининг ташқи юзасидаги коронавирус етти кунгача сақланиб қолади. Тегишли тадқиқот натижалари Lencet илмий журналида чоп этилган.
Таъкидланишича, вирус принтер учун мўлжалланган қоғоз юзасида уч соатдан камроқ, қайта ишланган ёғоч ёки кийимда икки кунгача сақланиб қолади. Ойнада, банкноталарда вирус тўрт кунгача, зангламайдиган металл ва пластмассада 4—7 кун сақланади.
Олимлар еттинчи куни жарроҳлик ниқобининг юзасидан жуда кам миқдорда, бироқ касаллик юқтиришга қодир вирусларни аниқлашга муваффақ бўлган.
«Агарда сиз жарроҳлик ниқобини тақиб юрсангиз, унинг ташқи юзасига умуман тегманг», — дейди тадқиқот муаллифларидан бири.
Шу билан бирга, тадқиқотлар вируслар зичлиги барча юзаларда камайишини кўрсатган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)