Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 коронавируси пандемияси пайтида тиббий ниқоблардан фойдаланиш бўйича асосий тавсияларни ўзгартирмади — уларни фақат шифокор ва касаллар тақиши лозим, деб хабар бермоқда «РИА Новости». Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилган.

Фото: Altyn-orda.kz

Фото: Altyn-orda.kz

«Биламизки, кўпчилик давлатлар COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун аҳолига тиббий ва тиббий бўлмаган ниқобларни тақишни тавсия этмоқда. Тиббий ниқоблардан биринчи навбатда коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимлари фойдаланиши лозим», — деган у.

Унинг сўзларига кўра, бу шифокорларни инфекциядан ҳимоя қилиш учун зарурдир. Бироқ ниқоблар захираси жуда кам бўлгани учун ЖССТ раҳбари ниқоблардан кенг аҳоли фойдаланиши унга ҳақиқатан ҳам кўпроқ муҳтож бўлганларга етмай қолишидан хавотирланаётганини билдирган.

«Айрим ҳолларда бу етишмовчилик шифокоркар ҳаётини хавф остига қўяди. ЖССТ тиббий ниқоблар, респираторлар ва бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланишни тиббиёт ходимларига тавсия этишда давом этади. Аҳоли учун эса тиббий ниқобларни касал бўлганларга ва уларга уйда қараётганларга тақишни тавсия этамиз», — деган Тедрос Гебрейесус.

Аввалроқ ЖССТнинг расмий вакили шундай тавсиялар бериб, тиббий ниқобнинг ўзи коронавирусдан ҳимоя қилолмаслигини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 25 мартдан бошлаб жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланган. Ниқобсиз юрган шахслар жаримага тортилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди